Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга турли тармоқларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган турфа касб эгалари меҳнатини қадрлаш, уларни ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатаётган, фидокорона меҳнати билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган турли касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта ўтказилиб келинаётган “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири бунга мисолдир.
2018 йил 6 декабрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Ўз касбиниинг моҳир эгалари” вилоят босқичи иштирокчиларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Тадбирнинг биринчи босқичида таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш, давлат ва жамоат хизмати, транспорт, йўл, қурилиш, агросаноат, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш каби тармоқлардан кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасида катта тажриба орттирган, ютуқ ва муваффақиятларга эришган 37000 мингга яқин турли касб эгалари қатнашди. Иккинчи туман, шаҳар босқичида 9451 нафар иштирокчи қатнашди.
Тақдирлаш тадбирининг вилоят босқичига 250 нафар иштирокчилар ҳужжатлари тақдим қилинди. Комиссия хулосасига кўра, ҳар бир тармоқдан 5 нафардан жами 30 нафар номзодлар юқори кўрсаткичга эга деб топилди.
Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Тадбир дастурига асосан ғолиблар ўзларининг ижобий иш тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати