Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгашининг томонидан “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 19 январь куни тармоқ тизимидаги ҳарбий қисмлар, вилоят Мудофаа бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаларининг 50 нафар касаба уюшмаси фаоллари ва уларнинг оила аъзолари учун Бухоро вилоятида жойлашган “Етти Пир”га зиёрат ва саёҳат сафари ташкил этилди.
Мустақиллик йилларида вилоятимизнинг бешта туманида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Етти Пир” зиёратгохлари тубдан реконструкция қилиниб, қайта тикланаётганлиги, хар бир зиёратгохда борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлари ҳақида сўзлар юритилиб, ишчи ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига катта таъсурот қолдириб, юртимизга, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган мухаббатларини янада зиёда қилди дейди – зиёратчилардан бири вилоят Мудофаа бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси раиси Л.Сулайманова.
Зиёратчиларимиз учун саёҳат сўнгида Бухоро шаҳрида жойлашган “Олим Ота” чойхонасида байрам дастурхони ҳам ёзилди.
Туроб Қулиев,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва
жамоат хизмати ходимлари касаба
уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси