Оила –муқаддас даргоҳ!

Оила — ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир.

         Оила ҳақида фикр юритилар экан, энг аввало буюк юнон олими Аристотелнинг “Оила – бу кичик давлат, иқтисодиёт эса уй хўжалиги (оила)ни юритиш санъати демакдир” деган таърифи ёдга олинади. Бизнинг мустақил юртимизда ҳам оилага бўлган эътибор азалий қадриятлар, миллий урф-одатлар билан чамбарчас боғланган ҳолда кўзга ташланади. Оила, жамият ва давлат тушунчалари доимо уйғунликда, муштарак ҳолда тилга олинади. 

         2019 йил 8 январь куни Бухоро шаҳар кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат касаба уюшмаси хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан муассасада фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Оила–муқаддас даргоҳ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига Бухоро шаҳар хотин-қизлар қўмитаси вакили Г.Эргашева, шахар бош отинойиси Р.Бахромова, Ойбиби Иноқ масжиди имом хатиби М.Ўтаев, тармоқ касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Д.Аралова таклиф этилди. Давра суҳбати давомида маърузачилар томонидан аёл, она оила устуни эканлиги, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват ва оқибат омиллари натижасида  соғлом муҳит, мустаҳкам оиланинг яратилиши, соғлом тарбия оила аъзолари ўртасида якдиллик, мақсадлар бирлигини юзага келтириши, оилада фарзанд тарбиясига эътибор ва ота-оналарнинг китоб танлаш маҳоратининг алоҳида аҳамияти тўғрисида сўз  юритилди.

Замира Мухаммадова

Таълим,фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши

хотин-қизлар комиссияси раиси

Print Friendly, PDF & Email