Ғиждувон туманидаги 46-умумтаълим мактабида шоҳ ва шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.Тадбирда сўзга чиққанлар Бобур шахсиятининг диёримиз ва умуман, жаҳон тарихи, маданиятидаги ўрни, навқирон авлод учун ибратли жиҳатлари, бу зот қолдирган бебаҳо маънавий мероснинг аҳамияти хусусида тўхталишди.
Кеча давомида улуғ бобокалонимизнинг ҳаёт йўли гавдалантирилган саҳна кўринишлари ўқувчилар ижросида йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. Тадбирда ўқувчилар буюк шоирнинг ғазал, рубоий ва туюқларидан намуналар ўқишди.
Ғиждувон туман кенгаш
раиси Ю.Хомидов