Ғиждувон туманидаги 5-умумтаълим мактабида шеърият мулкининг султони ҳамда жаҳон адабиётининг энг буюк сиймоларидан бири бўлган улуғ бобомиз Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб, “Навоийхонлик кечаси” ўтказилди. Тадбирда улуғ сиймомизнинг ижодидан турли хил саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Шунингдек, туман касаба уюшма кенгаши ва халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Нур истаган зиё” мавзусида китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада 60 та мактабдан ташриф буюрган китобхонлар ўзларининг севимли бўлган китобларини кўргазма қилдилар.
Ташкил этилаётган мана бундай маданий ва маърифий тадбирлар ёшларимиз онгига янада миллийлигимизни тарғиб қилиш билан бирга, уларнинг қалбида буюк бобокалонимизнинг ҳаёти ва ижодига бўлган меҳрлари ҳамда қизиқишларини янада оширади.

Ю.Хомидов
Туман кенгаш раиси