КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – КУНДАЛИК ВАЗИФАМИЗ!

Бухоро муҳандислик-технология институтида 2019 йил 6 февраль куни  профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирокида “Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида  тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси Алимардон Ширинов, вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси “Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими” тезкор вакили Жамшид Зияев,  иштирок этди.

Мавзу юзасидан сўзга чиқган нотиқлар коррупциянинг жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат эканлиги, мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши, айниқса таълим тизимини издан чиқариши, ҳаёт сифатини ёмонлаштириши, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиши, гуллаши учун шароит яратиб бериши хусусида айтиб ўтдилар. Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг 16, 17, 18-моддаларида ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Тадбир сўнгида мавзу юзасидан талабалар билан фикр алмашилди, савол-жавоблар қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

 

Ш.Очилов,

 Касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email