Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда туман фермер хўжаликлари раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси ҳамда шаҳар, туман кенгашлари раислари қатнашдилар. Ўкув семинарда маърузачилар “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш”, “Меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилияти йўқотганлик даражасини белгилаш тартиби”, “Зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга тўланадиган зарар тўловларни тўлаш тартиби”, “Иш берувчи (фермер хўжалиги) раҳбарининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тўғрисидаги масалаларда тўхталдилар.
Семинар иштирокчилари меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат қонунчилиги сохасига оид муаммолар ва уларни ечими юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
А.Рахмонов,
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи
ходимлари касаба уюшмаси Бухоро
вилояти бўйича масъул ташкилотчиси