2019 йил 12 февраль куни Бухоро вилояти божхона бошқармасида жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда божхона бошқармасининг 123 нафар ходимлари ва давлат муассасалари ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Ж.Тошевлар иштирок этди.
Йиғилишда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг 2018-2020 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, касаба уюшмаси тафтиш комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди.
Йиғилишда музокарага чиқувчилар томонидан жамоа шартномаси бўйича 2018 йилда олиб борилган ишлар ва 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикрлар билдириб ўтдилар.
Йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан 2018 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши “қониқарли” деб топилди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг
Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромов
Бошқармада 2018 йилда жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдан фотолавҳалар.