Халқимиз учун шарқона янги йил, энг қадимий, миллий байрамимиз бўлмиш Наврўз айёми юртимизда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олинмоқда. “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида ҳам қатор тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва уларни ўтказиш йўлига қўйилди. Байрамлар ярашган обод юртимизга миллатнинг улуғ фалсафасини ўзида жо этган Наврўз ташриф буюрди.
Бугун яна Наврўз қўшиқлари баралла куйланмоқда. 16 март куни мурувват уйида янги кунда ерга уруғ қадалди, кўчатлар ва гуллар ўтқазилди, дарахтлар оқланди. Меҳр-оқибат рамзи бўлган сумалак пиширилиб байрам дастурхонига тортилди.
Бу тадбирда урф- одатларимиз ўсма қўйиш, сочларни жамалак ўриш, хино қўйиш, миллий спорт ўйинларимиздан арқон тортиш, кураш, бештош ва чиллик ўйинлари, мучал ёшидагиларга сарпо кийгизиш мароcимларининг намойиш этилиши барчага бирдек қизиқиш уйғотди.
Бухоро “ Мурувват ” ногирон аёллар
учун интернат уйи касаба
уюшмаси қўмитаси раиси: Н.Шукурова