Давлатимиз раҳбарининг илгари сурган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ўтган қисқа муддат ичида бу ташаббуслар кенг қулоч ёзди. Хусусан, тўртинчи ташаббус-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ишлар янада кенгайди. Ташкилот раҳбарлари ҳудудлардаги ўзлари ўқиган таълим масканига китоблар совға қила бошлади.
Ана шундай тадбирлардан бири Олот туманидаги 14-ўрта умумий таълим мактабида ўтказилди. Илм даргоҳи битирувчилари таниқли шоир Абдунаби Ҳамро ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши раиси Л.Бобоева ҳам ушбу мақсадда ўзлари таълим олган мактабга ташриф буюришди.
Мактаб битирувчиси, шоир Абдунаби Ҳамро қаламига мансуб шеърлар ёшлар томонидан илиқ кутиб олинди. Алишер Навоий ғазаллари, Амир Темур битиклари, Мухаммад Юсуф, Зулфияхоним шеърлари янграган мушоира билан давра суҳбати мазмунли ўтди.
Мактаб кутубхонасига эса 22 хил номдаги 50 донадан зиёд бадиий адабиётлар туҳфа қилинди.
Олот туман 14-мактаб касаба
қўмитаси раиси Гулсара Қорёғдиева
Маълум қилди: Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими