СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ АСОСИ

Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг роли беқиёсдир.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш,  айниқса  оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали оила аъзоларининг ўз саломатлигига масъулият хиссини шакллантириш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан жорий йил 25 апрель куни Бухоро педагогика коллежида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадасининг 1-босқичи ўтказилди.

Спартакиадада тармоқ ташкилотларида фаолият юритаётган 22 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Мусобақа қатнашчилари  “Югуриш,  акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш”, “Моҳир хужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, “Тезлик эстафетаси”, “Эпчиллик эстафетаси”, “Арқон тортиш мусобақаси” каби шартлар бўйича беллашишди.

Спорт мусобақаси натижаларига кўра,  Бухоро педагогика коллежидан  А.Саидовлар оиласи 1-ўринни, Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежидан Ф.Исломовалар оиласи 2-ўринни, 40-ўрта умумтаълим мактабидан Л.Ярашевалар оиласи 3-ўринни қўлга киритишди.  Мусобақа ғолибларига шаҳар кенгашининг диплом ва  эсдалик совғалари топширилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси Дилафруз Аралова

Print Friendly, PDF & Email