“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 6 июнь куни вилоят Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятининг ишчи-ходимларидан 35 нафарини Ургенч ва Хива шаҳарларига икки кунлик саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳатчилар Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Махмуд масжиди, Шерғозихон мадрасаси, Аллақулихон масжиди, Нуриллобой саройларида бўлишди.
Саёҳатни иккинчи куни Ургенч шаҳрининг тарихий обидалари ва муборак қадамжолари зиёрат қилинди. Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлишди.
Автомотоҳаваскорлар жамияти касаба уюшма
қўмитаси раиси Ғуломова Мунира