Оромгоҳларда болаларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот

2019 йилда вилоятда болаларни ёзги мавсумда дам олдириш ва соғломлаштириш мақсадида 15 та шаҳар ташқарисидаги ва 126 та мактаблар қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳларда 17790 нафар болаларнинг дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 7550 нафари стационар оромгоҳларда, 10240 нафари мактаболди оромгоҳларда дам олдирилиши белгиланган.

Оромгоҳларда 1-мавсумда 14 та оромгоҳда 1832 нафар, 2-мавсумда 4 та оромгоҳда 500 нафар болалар дам олдирилди, 2-мавсумда 10 та оромгоҳда 1424 нафар болалар дам олдирилмоқда. Шунингдек вилоятдаги 41 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган соғломлаштириш майдончаларида 2-мавсумда  1947 нафар болалар жалб қилинди. Бугунги кунга қадар жами 15992 нафар болалар стационар ва кундузги оромгоҳларда дам олдирилди.

Барча оромгоҳларга ички ишлар ходимлари бириктирилиб, болалар хавфсизлиги таъминланган.    Ҳар бир оромгоҳда болалар қабул қилинган куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Ҳафта давомида барча оромгоҳларда вилоят мусиқали драма театри ва вилоят Қўғирчоқ театрининг ташрифи уюштирилди. Шунингдек, 12 та оромгоҳда Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан турли лойиҳалар ташкиллаштирилди.

Бирлашма кенгашида ташкил этилган штабда кечаю-кундуз навбатчилик ташкил этилган.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email