Таълим, фан ва маданият Вобкент туман кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда тармоқ тизимидаги 55 та таълим ва маданият муассасалари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари иштирок этди. Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бошланғич ташкилотлардаги касаба уюшмаси фаолларининг профессионал даражасини ошириш, уларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш, касаба уюшмалари фаолларини, шунингдек ёшларни касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этиш бўлиб ҳисобланади.
Кўрик-танловни ўтказиш орқали бошланғич ташкилотларда бандликни таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши жараёнида касаба уюшмаларининг иштироки, ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари, шунингдек маиший шароитлар яратилишига, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Белгиланган танлов шартлари асосида кўрик-танлов комиссияси аъзолари томонидан иштирокчиларнинг фаолияти холисона баҳоланди.
Аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилот номинацияси бўйича 1-сон мактабгача таълим муассасаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти, аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилот номинацияси бўйича 3- умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти кўрик-танловда энг юқори баҳо олиб, ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларга туман кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Ўткир Тошев
Вобкент туман кенгаши раиси