Жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар, Когон туман ҳамда Қоровулбозор туман ташкилотларида фаолият қўрсатиб келаётган 45 нафар фаолларнинг Хоразм вилоятига саёҳати уюшитирилди. Саёҳатни ташкил этишдан асосий мақсад касаба уюшмаси аъзоларининг республикамиз ҳудудидаги қадимий шаҳарларга ташрифини уюшитириб, маънавий хордиқ чиқаришларини таъминлашдан иборат бўлиб, унга тармоқ тизимида узоқ йиллар меҳнат қилаётган соҳа ходимлари жалб этилди.
Саёҳат иштирокчилари Хоразм вилоятидаги саёҳатларини Ургенч шаҳридаги “XORAZM-PALASE” меҳмонхонасида жойлашишдан бошлашди. Сўнгра ташкилотчилар томонидан Шовот канали бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Қадимги Хива шаҳрига ташриф саёҳат иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
“Яхши дам – меҳнатга ҳамдам”, деган ҳикматга амал қилиб, саёҳат иштирокчилари маънавий ва маданий ҳордиқ чиқардилар.
Таълим, фан ва маданият
ходимлари касаба уюшмаси
Когон шаҳар кенгаши