“Ишонч” газетасининг 2019 йил 27 июндаги 78-79-сонларида эълон қилинган, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳузурида янги ташкил этилган Ахборот-таҳлил маркази раҳбари, таниқли дипломат Шоқосим Шоисломовнинг “Халқ сўзи” газетасининг муҳбири билан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ сўзда эмас, амалда бўлиши керак” мавзусидаги суҳбатида кўтарилган долзарб масалалар жорий йилнинг 3 июль куни бирлашма кенгаши масъул ходимлари иштирокида, 5 июль куни кенгайтирилган ҳолда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, шаҳар ва туман кенгашлари раислари, йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди.
Ташкил этилган давра суҳбатларида Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Шукуров Махсуд Гулямович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъул ходими Саидханов Шахбоз Мамурович иштирок этдилар.
Давра суҳбати иштирокчилари мақолада кўтарилган долзарб масалалар, касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳозирги кундаги фаолияти, сўнгги йилларда мамлакатимиздаги жамоат бирлашмалари билан бир қаторда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнидаги иштироки, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти тўғрисида маърузалар қилдилар ва амалга оширилган амалий ишлар тўғрисида далиллар келтирдилар ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишларни маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкитладилар.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 июль куни бирлашма кенгаши катта мажлислар залида ташкил этилган давра суҳбатида бирлашма кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Тошов Жасур Худайбердиевич жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан, юридик бўлими мудири Арслонов Муроджон Меҳриддинович фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, меҳнат низолари ва уларни бартараф қилишда касаба уюшма ташкилотларининг ўрни тўғрисида маърузалар ўқидилар.
Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Рахмонов Абдусалом Жабборович, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Насирова Райхон Кенджаевна, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши раиси Ҳайитова Роҳат Ахмаджоновна, Бухоро муҳандислик-технология институти бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Очилов Шукрулло Нусратиллоевич сўзга чиқдилар ва мақолада келтирилган долзарб масалалар, касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳозирги кунда, ижтимоий шерикликка асосланган фаолияти, амалга оширилган амалий тадбирлар тўхталдилар ўз фикрларини баён қилдилар.
Ташкилий ишлар бўлими мудири
Х.Бешимов