2019 йил 8 июль куни Бухоро муҳандислик-технология институтида битирувчи магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда битирувчи магистрлар , ота-оналар ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни институт ректори Н.Баракаев кириш сўзи билан очиб берди. 2018-2019 ўқув йилида институтнинг 92 нафар талабалари магистратурани битириб, диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, диплом олишга сазовор бўлдилар. Магистрлик диссертациялари мавзулари аксарияти ишлаб чиқариш корхоналари буюртмалари асосида бажарилган бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналарни модернизациялаш, иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаб, янги импортни ўрнини босадиган самарали композицион полимер тўлдирувчи материаллар олишга, табиий газ ва нефть маҳсулотларини тозалаш усулларини тадқиқ этиш, кам харажатларни технологияларни таклиф этиш ва ёнилғи сифатини яхшилаш, нефть ва газ чиқиндиларини утилл ва иккиламчи ресурслардан оқилона фойдаланишга, электр энергияни тежаш ишларини такомиллаштиришга, муқобил электр энергия манбаларидан фойдаланиш усулларини тадқиқ этишга қаратилган.
Давлат Аттестация Комиссиясининг хулосасига кўра 22 мавзудаги магистрлик диссертациялари ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга тавсия этилди. Ушбу диссертациялар тадқиқот натижаларини келгусида ишлаб чиқаришга жорий этиш, бугунги кунда катта маблағ сарфи билан импорт қилинаётган ишлаб чиқаришда қўлланилаётган турли хил материаллар, тўлдирувчиларни маҳаллийлаштириш, тежамкор технологиялардан фойдаланиш асосида катта иқтисодий самарага эришиш мумкин. Магистрлардан Тешаева Маржона, Жамилова Нигинабону, Маҳмудов Суннатулло, Холлиев Жавоҳир, Сафаров Жасур, Турсунов Беҳрузларга илмий тадқиқотларини янада чуқурлаштириш мақсадида таянч докторантурага кириш тавсия этилди.
Ш.Очилов
касаба уюшмаси қўмитаси раиси