2019 йил 13-14 июль кунлари вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимларидан 50 нафарини Тошкент шаҳрига саёҳатлари уюштирилди. Саёҳатнинг биринчи куни Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишдан бошланди. Шундан кейин Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотира музейи бўйлаб экскурсия ташкил этилди, ҳамда “Минор” масжиди зиёрат қилинди. Саёҳатчилар “Муқимий” номидаги мусиқали драма театрига ташриф буюришди. Саёҳатнинг иккинчи куни Ҳазрати Имом мажмуаси, Хотира ва Мустақиллик майдонларида давом этди. Саёҳатдан бир олам қувонч олган касаба уюшма аъзолари саёҳатни ташкил этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
АСМ ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси
М.Шарипов