Мустақиллик — энг улуғ, энг азиз неъмат. Бугун биз эришган, эришажак юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Айни кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан жорий йил 13 август куни тармоқ ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва касаба уюшма фаоллари иштирокида Бухоро шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик – фахримиз, ифтихоримиз ва келажагимиз” номли байрам тадбири ташкил этилди.
Бухоро вилоят қўғирчоқ театри жамоаси, Бухоро шаҳар баркамол авлод маркази Бухоро шаҳар 17-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади. Тадбир якунида 200 нафар кам таъминланган оила фарзандларига янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўқув қуроллари совға қилинди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши