Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни маҳалла фуқаролар йиғинида кенг амалга ошириш, ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида тиббий ва жисмоний маданиятни ривожлантиришда ҳамкор ташкилотлар билан бирга касаба уюшмаларининг ҳам фаол иштироки таъминланиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 14 август куни Ғиждувон туманидаги “Ёшлик” спорт мажмуасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оилаларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш, оила аъзоларининг жисмонан баркамол, бақувват ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятининг ўсишига ёрдам бериш, уларни турли ўйинлар ва машқларга қизиқтириш мақсадида “Отам, онам ва мен-спортчи оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда оилалар 7 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов якунларига кўра 1-ўринни Ғиждувон туманидан Бекмуродовлар оиласи, 2-ўринни Жондор туманидан Мухамедовлар оиласи ва 3-ўринни Шофиркон туманидан Суннатовлар оиласи эгаллашди.
Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг совғалари топширилди.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими