2019 йил ёзги мавсумда болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида уларнинг кўнгилли ва намунали дам олишларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ҳар томонлама ижобий кўрсаткичлар билан якунлаш борасида Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва вилоят соғломлаштириш комиссияси томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда 15 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда 7550 нафар болаларнинг соғломлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 7618 нафар,126 та мактаблар қошидаги кундузги оромгоҳларда10240 нафар болаларнинг дам олиши режалаштирилган бўлиб, 12400 нафар умумий режа 17790 нафар этиб белгиланган бўлиб, 20018 нафар болалар соғломлаштирилди ва вилоят соғлолмлаштириш режаси 112,5 фоизга бажарилди.
Шунингдек, вилоятимиздаги 400 нафар болалар Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманидаги “Лочин” ва Тошкент вилоятида жойлашган “Хумо” оромгоҳларида дам олишди. Мавсум давомида 115 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари,34 нафар ногирон болалалар ҳамда жамоа шартномалари орқали 3040 нафар болалар бепул ва имтиёзли соғломлаштирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 2 та оромгоҳда 350 нафар ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаган тарбияси оғир, кам таъминланган болалар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилди.
Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг 2019 йил 17 майдаги 2-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йилги ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишда жонбозлик кўрсатган корхона, ташкилотлар ҳамда оромгоҳларда фаолият юритган энг фаол ва ташаббускор ходимларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 13 сентябрь куни 2019 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари бўйича Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Анжумани ўтказилди.
Вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан тавсия этилган “Энг намунали болалар оромгоҳи” кўрик-танлови ҳамда “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда болалар оромгоҳлари ходимлари” танлови ғолиблари 14 та номинациялар бўйича 28 нафар оромгоҳларда фаолият юритган ходимлар, ҳомийлар, ташкилотчилар рағбатлантирилди.
Шунингдек, Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Анжуманида “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, “Энг ғамхўр ҳомий”, “Энг жонкуяр ҳоким”, “Энг яхши ҳамкор”, “Энг масъулиятли ташкилотчи”, “Энг намунали стационар оромгоҳ” номинациялари ғолиблари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси,Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят жисмоний тарбия ва спорт, оғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармалари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Анжуман доирасида болалар гуруҳлари ва вилоят таниқли санъаткорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Матбуот хизмати
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими