Жорий йилнинг 13 сентябрь куни умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари сифатида намунали фаолият юритаётган ўқитувчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида эълон қилинган “Устозлар — касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг Бухоро шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда тармоқ касаба уюшма ташкилотларида фаолият юритаётган 8 нафар касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этди. Ишчи комиссияси аъзолари биринчи навбатда танлов иштирокчилари мактабига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан чуқур танишишди.
Ўтказилган танловда 1-ўринни 20-ўрта умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Дилбар Тошева, 2-ўринни 123-мактаб-интернат касаба уюшма қўмитаси раиси Ирода Раджабова, 3-ўринни 23-мактаб-интернат касаба уюшма қўмитаси раиси Гулноз Ҳакимовалар эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Танлов иштирокчилари ва ғолибларига шаҳар кенгашининг диплом ва совғалари билан топширилди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши