Мен, Бомуротов Карим Атобоевич Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон туман бўлими рахбари лавозимида ишлаб келмоқдаман.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан 2019 йил 2 апрель куни 05/1-1649-сонли “Чортоқ” санаторийсида бепул даволаниши учун бериладиган йўлланмалар тақсимот режасига мувофиқ, 2019 йил 04 сентябрь куни менга давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан “Чортоқ” санаторийсига бепул йўлланма ажратилди.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятидан 28 нафар узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган касаба уюшмаси фаолларига “Чортоқ” санаторийсига бепул йўлланмалар ажратилиши, уларнинг орасида менинг ҳам борлигим, камтарона хизматимни улуғлаб, менга бепул йўлланма ажратилиши Мустақиллигимизнинг 28 йилик байрамига, мен учун катта совға бўлди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Инсонга наф келтириш-олий бахт! шиори бу шунчаки шиор эмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Бунинг учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Карим Бомуротов
Республика Маънавият ва
маърифат маркази Шофиркон
туман бўлими рахбари
касаба уюшма аъзоси