МЕҲНАТКАШЛАР БИЛАН ЁНМА-ЁН

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастури, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шахар кенгаши томонидан ходимлар билан сайёр қабуллар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни  Когон шаҳар  17-мактабгача таълим ташкилоти жамоаси билан учрашиб, бугунги кундаги касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида  маълумот берилди. Суҳбат давомида қисқа давр ичида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳада юз берган улкан ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилиб, ислоҳотларни амалга оширишда касаба уюшмаси  олдида турган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси Убайдуллаева Мафтуна сўзга чиқиб, касаба уюшмалари томонидан иш берувчиларнинг амалдаги меҳнат қонунчилигига риоя этишлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришлари лозимлиги ҳамда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш мақсадида доимий равишда аноним сўровномаларни олиб турилиши зарурияти тўғрисида айтиб ўтди.  Муассаса раҳбари Шахло Шарипова маъмурият томонидан қўйилган хато ва камчиликларнинг аксарияти етарлича ҳуқуқий саводхонлик даражасига эга бўлмаганлиги сабабли юзага келиши ва ҳуқуқий мавзулардаги ўқув-амалий семинарларнинг сонини купайтириш, раҳбарлар орасида тажриба алмашинувига оид тадбирларни ўтказиш тўғрисида таклиф берди.

Берилган таклифлар  асосида шаҳар кенгаши томонидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Сайёр қабуллар, давра суҳбатлари давомида касаба уюшмалари меҳнаткашлар билан ёнма-ён бўлиб, уларни қизиқтирадиган саволларга жавоб бериб, қийнаб турган муаммоларини аниқлаб, уларни ечишга ёрдам берадилар. Меҳнаткашларнинг касаба уюшмалари ташкилотларига берилган ишончини оқлаш ҳар бир касаба уюшма ташкилоти ходимининг олий бурчидир.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши

Print Friendly, PDF & Email