Меҳнаткашлар касаба уюшмаларининг эътиборида

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган қатор маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Меҳнаткашларни тарихий обидалар билан таништириш мақсадида шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда  92 нафар тармоқ ходимларининг “Етти пир” бўйлаб саёҳати ташкил этилди. Саёҳатчиларнинг аксарияти тармоқ ташкилотларининг меҳнат фахрийлари бўлиб, улар бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлиб, ёшларга тарихий қадамжоларимизнинг аввалги ҳолати ҳақида  сўзлаб бердилар.

Барчанинг кўзида қувонч, тилида бугунги кунларга шукроналик сўзлари бўлди. Уч авлод вакилларининг ўзаро мулоқоти билан саёҳат кўтаринки кайфиятда ўтди.  Саёҳатчилар  томонидан   ходимларнинг  ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган шу каби тадбирларни ташкиллаштиришда касаба уюшмаларининг фаол иштироки эътироф этилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши

Print Friendly, PDF & Email