Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши “VISIT TOUR BUKHARAI SHARIF” туристик компанияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26-31 август кунлари 30 нафар касаба уюшма аъзолари учун “Олтин водий бўйлаб” саёхат ташкил этди. Ушбу саёҳатда таълим соҳасида ишлаб ҳозирги кунда нафақада бўлган 10 нафар фахрийлар ҳам таклиф этилди. Саёҳат давомида саёҳатчилар Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари бўйлаб 5 кун давомида мароқли ҳордиқ чиқардилар.
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши