Кексалар ҳамиша эъзозда

Вилоят касаба уюшмалари уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан ҳар йили кексаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари, тарихий шаҳарларга ҳамда зиёратгоҳларга саёҳатларини уюштириш ва тизимдаги санаторияларда соғлиқларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан 2019 йил 1-6 октябрь кунлари ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида меҳнат жамоаларида кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилди.

2019 йил 5 октябрь куни вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги 600 нафар кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари учун Бухоро шаҳридаги “Ширбуддин” тўйхонасида маданий тадбир ташкил этилди.

7 октябрь куни Бухоро муҳандислик технология институтида “Фахрийларимиз доимо эъзозда” мавзуида тадбир ташкил этилди. Унда 70 нафар меҳнат фахрийлари  таклиф қилинди. Институт талабалари ва Бухоро мақомчилар ансамбли ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб пенсияга чиққан кекса ва фахрийларнинг уйларига ташриф буюриб уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Бухоро шаҳар кенгаши томонидан тизимда меҳнат қилиб ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган 4 нафар меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди ва уларга касаба уюшма маблағлари ҳисобидан  совғалар тақдим этилди.

“Шохруд” АЖ корхонаси маъмурияти  томонидан 5 нафар меҳнат фахрийларига, “Когонёғ” АЖ томонидан 20 нафар кекса авлод вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Вилоят бўйича жами 240 нафар кекса авлод вакиллари ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Бухоро шаҳар кенгаши томонидан  20 нафар меҳнат фахрийларини  Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси  Вобкент туман кенгаши томонидан  5 октябрь куни  кексалардан  50  нафарини  Қашқадарё вилоятига саёҳатлари уюштирилди. Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кекса авлод вакиллари маънавий ва моддий қўллаб-қувватланди.Вилоят бўйича 390 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам  ва улар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.414 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди.1214 нафар ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам берилди.

Маданий-маърифий ва спорт

ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email