Cайловлар ёшлар нигоҳида…

Сайловлар – фуқароларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли, уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, хоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбир. Мазкур сиёсий тадбирни Конституция ҳамда қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтказиш кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқ.

Сайловчиларни жамиятда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва уларнинг самараларидан кенг хабардор қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш, уларнинг  ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида   “Миллий сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари” мавзуида семинар ўтказилди.  Семинарда Бухоро давлат университети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.  Бухоро муҳандислик технология институти доценти, сиёсатшунос Феруз Бафоев Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун–моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.  Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Ёш сайловчилар ўз овозлари  жамият ҳамда давлат ҳаёти, мамлакатнинг келажаги учун нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини чуқур англаганликлари,  сайловларда фаол иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришларини таъкидлаб  ўтдилар.

 

Сиддиқ Қаҳҳоров

Бухоро давлат университети

касаба уюшма қўмитаси раиси

 

Print Friendly, PDF & Email