Бухоро шаҳридаги С.Рахимов МФЙ ҳудудида жойлашган 18-сон умумтаълим мактабида жорий йилнинг 28 ноябрь куни С.Рахимов, М.Наршахий, “Гулистон”, “Дилкушо” МФЙ мутахассислари томонидан «Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро шаҳар маънавият ва маърифат тарғибот бўлими, “Оила” маркази, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳамда ибратли хонадон вакиллари ва ёшлари фаол иштирок этдилар.
Тадбир давомида маҳалла ҳудудида яшовчи ибратли хонадон вакиллари ўз хаёт тажрибаларидан ёшларга сўзлаб бериб, оила мукаддаслиги, бахт қўрғони эканлиги, оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзуларда сўз юритдилар.
Ш.Ходжанов
Бухоро шаҳридаги С.Рахимов МФЙ раиси
Касаба юшма аъзоси