Касаба уюшмаларида маънавият соати

2019 йил 8 ноябрь куни Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сайловлар тизимининг тутган ўрни” мавзусида  маънавият соати ўтказилди.

Тадбирда бирлашма кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, шаҳар, туман кенгашлари ҳамда  бирлашган касаба уюшма қўмиталари  раислари қатнашди.

Маънавият соатида Бухоро муҳандислик технология институти Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти Шероз Темиров  маъруза қилди.

Маърузада  2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлигига сайловлар миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшишда яна бир муҳим амалий қадам бўлиши, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун–моҳияти, шунингдек сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида сўз юритилди.

 

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email