МАНГУ ҲИЛПИРАСИН МИЛЛАТ БАЙРОҒИ!

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вобкент туман кенгаши, Вобкент туман Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, «Ватарпарвар» ташкилоти туман кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб «МАНГУ ҲИЛПИРАСИН МИЛЛАТ БАЙРОҒИ!» мавзусида тарғибот акцияси ва тадбир ташкил қилинди.

Дастлаб таълим муассасалари ўқувчилари, спортчи ўқувчилар «Хотира» майдонидан саф тортишиб, тумандаги марказий Имом Бухорий, Бобур, Аҳмад Дониш кўчалари бўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини тарғиб этувчи саф қўшиқлари ижро этиб боришди.

Саф юриши якунида туман Маданият уйида 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари томонидан тайёрланган маданий дастур ёшларга ҳавола этилди. Тадбирга 450 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Тадбир ташкилотчилари томонидан ўқувчи ёшларга муқаддас тимсоллари, байроқ, мадҳия, герб ҳақида маълумот берилиб, ушбу тимсоллар давлатнинг миллий байрамларида, давлатлараро юқори мартабали ташрифларда, шунингдек мамлакат спортчилари халқаро мусобоқаларида ғолиблик шоҳсупасида чиққанларида кўтарилишини таъкидлаб ўтилди.

Байрам тадбири барчада катта таассурот қолдирди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши раиси

Ў.Тошев

Print Friendly, PDF & Email