Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан профессор-ўқитувчилар иштирокида спортнинг шахмат, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича мусобоқаларининг финал босқичи 2019 йил 13-14 ноябр кунлари Бухоро мухандислик–технология институти ва Бухоро Давлат университетининг спорт залларида бўлиб ўтди. Унда Республика вилояти олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоалар иштирок этдилар. Кескин беллашув якунида спортнинг шахмат тури бўйича эркаклар ўртасида финал босқичининг ғолиби Бухоро мухандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси ассистенти Махсум Бозоровга, аёллар ўртасида Сурхандарё вилояти вакили Гулшод Турдикуловага насиб этди. Стол тенниси бўйича аёллар ўртасида Хоразм вилояти вакили Шарифа Жуманиёзовага, эркаклар ўртасидаги беллашувда Наманган педагогика институти ўқитувчиси Собитхон Аллабоев ғолибликни қўлга киритдилар. Бадминтон спорт тури бўйича аёллар ўртасида Бухоро Давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси Вазира Жалолова, эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Жамшид Джамирзаев биринчи ўрин соҳиби бўлишди. Ғолиблар ташкилий қўмитанинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилло Махмудович Холмухаммедов олий таълим педагог ходимлари иштирокидаги бу илк беллашув ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарғибот этишини таъкидлаб, келажакда доимий ташкил этилишини таъкидлади.
Бухоро муҳандислик- технология институти
касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Очилов