Cоғлом турмуш тарзи тарғиботи

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги нишонланаётган кунларда  таьлим, фан  ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларни  оммавий спортга жалб қилиш мақсадида волейбол бўйича спорт  мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда туманнинг “Далмунобод” ҳудудида жойлашган 8 та умумтаьлим мактаби ва 2 та мактабгача таьлим муассасалари   ходимлари иштирок этишди. Қизғин баҳслар натижасига кўра, 38–ўрта умумуий таълим мактабининг  волейбол жамоаси ғолибликни қўлга киритди, 2-ўрин 36- мактаб, 3-ўрин 46-мактабнинг спортчиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга туман кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

М.ЭЛМУРОДОВ

Таьлим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Жондор туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email