Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қоракўл туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 5 декабрь куни тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муасссасаларда фаолият юритаётган 50 нафар касаба уюшмаси фаоллари ва уларнинг оила аъзолари учун “Етти пир” га саёҳатлари ташкил этилди.
Мустақиллик йилларида вилоятимизда жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Етти пир” зиёратгоҳлари тубдан реконструкция қилиниб, қайта тикланаётганлиги, хар бир зиёратгоҳга борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлари ҳақида сўзлар юритилиб, ишчи ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига юртимизга, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган ихлос ва муҳаббатларини янада зиёда қилди,- дейди Қоракўл туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Д.Ражабова.
Саёҳатчилар бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлиб, ишчи- ходимларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган шу каби тадбирларни ташкиллаштиришда касаба уюшмаларининг фаол иштироки эътироф этилди.
Н.Очилов,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва
жамоат хизмати ходимлари касаба
уюшмаси Қоракўл туман кенгаши раиси