Хавфсиз ва шижоатлантирувчи иш жойлари яратиш — замон талаби.

2019 йил 12 декабрь куни “POSCO INTERNATIONAL TEXTILE” Бухоро фабрикасида QSS+қулай, хавфсиз ва шижоатлантирувчи иш жойини яратишни бошлаш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда фабриканинг 200 нафар раҳбар ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.

“QSS+ қулай, хавфсиз ва шижоатлантирувчи иш жойини яратишни бошлаш” мавзусидаги семинарни ўтказишдан асосий мақсад, иш жойларида хавфсизлик техникасига бўлган талабларни оширишда ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда иш жойларини тоза ва озода сақлаш, ҳар бир ишчи-ходим ўзи ишлаётган иш жойига нисбатан талабчанлигини ошириш, ўзи танлаган касбини севиши, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, харажатни камайтириш орқали маҳсулотнинг тан-нархини арзонлаштириб дунё бозорида нуфузли ўринларни эгаллашдан иборат.

Семинар охирида компания директори томонидан барча иштирокчилар билан бирга муваффаққиятга эришиш мақсадида қасамёд қилинди.

И.Бердиев, меҳнатни муҳофаза қилиш

бўлими етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email