Ҳурматли ўқитувчилар, ЗИЁРАТИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!

Куни кеча биз  таълим тизими ходимлари таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши томонидан  ташкил этилган “Етти пир” зиёратгоҳлари бўйлаб саёхатга чикдик. Бундан 6 йил аввал жамоамиз билан худди шундай зиёратга чикқан эдик. Бу саёҳатда  кейинги 2 йилдаги ободонлаштириш ишларига, Бухоронинг муқаддас қадамжоларининг кўриниши тубдан ўзгарганлигининг гувоҳи бўлдик.  Қадимий ва кўҳна шаҳримиз, муқаддас кадамжоларга олиб борувчи текис, равон йўллар , замонавий уй-жойлар, янги қиёфадаги мактаблар, савдо расталари-ю, кўҳна бозорлар кишига ўзгача ғурур баҳш этди.

Мамлакатимизда туризм соҳасининг ривожланганлиги  ва биз педагоглар ҳам бу хизматлардан баҳраманд бўлаётганлигимиз, энг охирги русумдаги , барча қулайликларга эга автобуслар, гид хизмати, тушликлар, асосийси бизга кўрсатилган ҳурмат эътибордан биз жуда мамнун бўлдик.

Мен мана шундай қуббатул Ислом номини олган Бухоройи Шарифда  туғилганимдан, ўз юртимда  қадри баланд педагоги бўлганимдан фахрланаман.

Мендаги бу фахр ва шукроналик ҳисси келажак авлодни комил инсон руҳида тарбиялашга куч бағишлайди. Янги Ўзбекистоннинг бугунги қиёфасини  томоша қилиш учун вақт ажратайлик, азиз юртдошлар .

Ромитан туманидаги

16-мактаб директори

С. Бафоева

Print Friendly, PDF & Email