Бухоро муҳандислик-технология институтида 2019 йил 12 декабрь куни ёшларнинг инновацион технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини янада ривожлантириш мақсадида «Энг яхши инновацион ғоя ва самарали қурилма” Республика танловининг институт босқичи бўлиб ўтди. Унда талаба- ёшлар, мустақил изланувчилар ўз ижод маҳсулотлари, инновацион ишланмалари, ихтиролари билан иштирок этдилар. Ҳайъат аъзолари томонидан танлов иштирокчиларининг янги ишланмалари ва уларнинг ҳужжатлари чуқур ўрганилиб, 3 та совринли ўрин белгиланди. Танлов натижаларига кўра, архитектура йўналиши талабаси Шаҳзод Воҳидовнинг 250 ўринли меҳмонхона макети лойиҳаси 1- ўринга , техник жараёнларни бошқариш йўналиши талабаси Жавлон Шойимардоновнинг “Хонадонларда ўрнатилган газ анализаторларининг ишлаш принципини такомиллаштириш ва аҳолини табиий газдан заҳарланишини олдини олиш” ғояси ва лойиҳаси 2-ўринга, техник жараёнларни бошқариш йўналиши талабаси Зарифжон Тўраевнинг “Донадор махсулотларни санайдиган қурилмани такомиллаштириш” ускуна лойиҳаси 3-ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг республика босқичига иштирок этиш учун йўлланма берилди.
Ғолиблар институт маъмурияти Дипломи ва касаба уюшма қўмитасининг совғаси билан тақдирланди.
Ш.Очилов,
Институт касаба уюшма қўмитаси раиси