Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши ташаббуси билан Вобкент туман ҳокимлиги, , Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Вобкент туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорликда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 50 нафарда ортиқ ногирон болалар учун “Жаҳон” ёшлар марказида “Сен ҳеч кимдан кам эмассан” шиори остида тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Бафоев иштирок этиб, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга жамиятда кенг имкониятлар яратиб бериш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ўз фикрларини билдирди. Ёшлар етакчилари томонидан қизиқарли ўйинлар уюштирилди. Эртак қаҳрамонлари тадбир давомида болажонларга ўзгача қувонч улашишди.
Тадбир сўнгида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши томонидан уйда таълим олаётган ногирон болаларга ўқув қуроллари топширилди.
Ў. Тошев
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши раиси