“Етти пир”га зиёрат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2980 сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда корхона ва ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари туризмга жалб этиш мақсадида  Бухоро вилоят Божхона бошқармасидан 50 нафар ҳамда Бухоро Солиқ коллежидан 50 нафар касаба уюшмаси фаоллари ва уларнинг оила аъзолари учун 2020 йил 4 январь куни  “Етти Пир” га зиёрат ташкил этилди.

Мустақиллик йилларида вилоятимизнинг бешта туманида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Етти Пир” зиёратгохлари тубдан реконструкция қилиниб, қайта тикланаётганлиги, хар бир зиёратгохда борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлари ҳақида сўзлар юритилиб,  ишчи ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига катта таассурот қолдириб, юртимизга, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган ихлос ва мухаббатларини янада зиёда қилди дейди – Бухоро вилоят Божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Саидов.

 

Т.Қулиев,

Ўзбекистон давлат муассасалари ва

жамоат хизмати ходимлари касаба

уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email