ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ

Мамлакатимизда 14 январь-Ватан химоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Шу муносабат билан барча корхона, ташкилот ва муассасаларда “Ватанпарварлик- миллий юксалиш кафолати” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, байрам  муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” шиори остида  вилоят тадбири ўтказилди.

2020 йил 11январь куни Бухоро муҳандислик-технология институтида маданий тадбир ташкил этилди. Унда институт раҳбарияти, жамоа ташкилотлари вакиллари, институт ҳудудида жойлашган 522- сон  ҳарбий қисм вакиллари ва  талаба ёшлар иштирок этдилар.

14 январь куни Бухоро вилоят Миллий Гвардия ҳарбий қисмида бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари М.Шукуров, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромов ҳамда тармоқнинг шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев иштирок этдилар ва тадбир якунида шаҳар кенгаши маблағлари ҳисобидан 10 дона қимматбахо совға ва 20 дона бадиий китоблар топширилди.

Бухоро муҳандислик технология институти касаба уюшма қўмитаси томонидан хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган  Ромитан туманидаги Умрзок Болтаев ва  Наил Шафигулин  хонадонларига ташриф буюрилди ва  уларнинг оилаларига  совғалар топширилди.

Бирлашма кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган Ғофуржон Ражабов оиласига бориб, ҳолидан хабар олинди ва  моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларимизни ватапарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш ҳамда мамлакатимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир фарзандлар бўлиб етишида муҳим ўрин тутади.

Print Friendly, PDF & Email