ТИНЧЛИК — БЕБАҲО НЕЪМАТ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши томонидан 14 январь “Ватан химоячилари куни” муносабати билан таълим тизимида меҳнат қилаётган афғон уруши қатнашчилари билан  давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида  туман мудофа бўлими ходими подполковник А.Ражабов, халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Ҳакимов,  туман кенгаши раиси Ғ.Неьматов, “Шофиркон овози” газетаси бош муҳаррири А.Обидовлар сўзга чиқиб, тинч ва осуда  ҳаёт қадрининг мазмун-мохияти, Ватан ҳимоясини  таъминлашдек муқаддас бурч, ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари ҳақида сўз юритишди. Афғон уруши қатнашчиларига туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email