Қоровулбозор туманидаги 2- ўрта умумий таълим мактабида таълим қозоқ ва рус тилларида олиб борилади. Кўп миллатли ўқув муассасасида 630 нафар ўқувчи таълим олмоқда. 91 нафар турли миллат вакиллари ёш авлодга таълим, тарбия бериш йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Айнан шу даргоҳда аҳиллик, миллатлараро тотувликни яққол кўриш мумкин.
Мактаб бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот –сайлов йиғилишида 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача ўтган даврдаги фаолият сарҳисоб этилди. Йиғилишда сўзга Б.Чернязева, В.Аймаханова, Л.Қурбоновалар касаба уюшма қўмитасининг ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамоада соғлом муҳит яратиш, маданий тадбирлар, саёҳатлар ташкил этиш борасидаги ишларини эътироф этишди. Ш.Кенжаева касаба уюшма қўмитасининг ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамоатчилик назоратини олиб бориш борасидаги фаолияти бўйича танқидий фикрлар айтиб, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Касаба уюшмаси аъзолари қўмитанинг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли деб баҳолашди.
Йиғилишда касаба уюшма қўмитасининг янги таркиби, қўмита раиси, туман ташкилотига делегат сайланди. Ҳисобот-сайлов йиғилиши кўтаринки руҳда ўтди.
Қоровулбозор туман кенгаши
раиси С.Елдошева