Ғиждувон туманидаги 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳисобот-сайлов, жамоа шартномасининг ижроси ва янги жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси Аҳмаджон Ахмедов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши ҳисобчиси Мадина Рўзиевалар иштирок этишди.
Касаба уюшма қўмитаси раиси Мавжуда Бобоева бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Сайлов очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиб, жамоа томонидан бир овоздан Мавжуда Бобоева қайта сайланди.
Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси ҳам қабул қилинди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши
ҳисобчиси Мадина Рўзиева