Ҳисобот-сайловлар давом этмоқда

     2020 йил 24 феврал куни Бухоро шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактабида 2018-2020 йил учун жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб директори Д.Неъматов ҳамда бошланғич касаба уюшмаси раиси Д.Ҳамроевлар 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Шундан сўнг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтиб, 2015-2020 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза тингланди. Бошлангич касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қониқарли деб бахоланди. Д.Ҳамроев бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб қайта сайланди.

Матбуот маркази

Print Friendly, PDF & Email