Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши, Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими, Миллий тикланиш партияси Бухоро вилоят кенгаши билан ҳамкорликда 2020 йил 13 февраль куни буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 579 йиллиги, атоқли давлат арбоби, хассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллигига бағишлаб Бухоро шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Икки даҳо-икки улкан қадрият” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Танловда 30 дан ортиқ ўқитувчилар иштирок этиб, улар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Танлов ғолиблари иштирокчиларига шаҳар кенгаши томонидан Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларидан иборат китоблар жамланмаси совға қилинди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши раиси Д.Аралова