“Миллионта дарахт экиш “ акцияси бошланди

     Вилоят ҳокимлиги  воҳамизнинг янада  кўркам ва гўзал бўлишини таъминлаш ҳамда аҳолининг экологик, табиатсеварлик  ва турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 15 февралидан 15 мартгача “Миллионта дарахт экиш” акциясини ўтказиш бўйича ватанпарварлик ташаббусини маъқуллади.

     Вилоятдаги ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасалар жамоалари ўз ҳудудларида 50-100 тупдан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишлари даркор.

     Ушбу акция доирасида “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамияти томонидан Бухоро шаҳридаги 28-сонли  “Мутал Бурхонов” маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофида 300 дона манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

«Бухорогазсаноатқурилиш» акциядорлик жамияти

 касаба уюшма қўмитаси раиси  Р.Аминов

Print Friendly, PDF & Email