Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича узлуксиз ишлайдиган 1211 рақамли “Ишонч телефони” (Call center) хизматига Бухоро вилоятида яшовчи хотин-қизлардан тушаётган мурожаатлар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда доимий олиб борилмоқда.
6068-тартиб рақам билан рўйхатга олинган вилоятнинг Ғиждувон тумани Шарқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ю.Ҳамадоний кўчаси 419-уйда истиқомат қилувчи Ирода Сатторованинг турмуш ўртоғи Т.Ярашовдан алимент пулларини ундириб беришда ёрдам сўраб қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди томонидан қарздор Т.Ярашовнинг барча даромадларидан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати талабларидан келиб чиқиб, Ирода Сатторовага алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.
Матбуот хизмати