Хотин-қизлар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда….

  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича узлуксиз ишлайдиган 1211 рақамли “Ишонч телефони” (Call center) хизматига  Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Шарқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ю. Ҳамадоний кўчаси 267-уйда яшовчи Гулбаҳор Бобомуродова ҳамда Когон тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Геофизика кўчаси 58-уйда яшовчи Зарина Дўстназаровалар томонидан  оилаларини қўллаб-қувватлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ажратишни сўраб қилган мурожаатлари  мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилди ва ҳар  иккала оила аъзоларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

  1211 рақамли “Ишонч телефони” хизматига хотин-қизлар томонидан келиб тушаётгган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилиб,  мурожаатларда ўз аксини топаётган муаммоларнинг имкон қадар ижобий ҳал этилишига аҳамият қаратилмоқда.

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email