27 апрель куни Туркманистон ҳудудидан кириб келган кучли шамол вилоятимизнинг Олот ва Қоракўл туманларига кўп зарар етказганидан хабаримиз бор. Бундай табиий офатни ҳеч ким кутмагани рост. Унинг аянчли оқибатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги Ф-5567-сонли “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги вилоят штаби томонидан қисқа муддатларда фалокат оқибатларини тўлиқ бартараф этиш учун тинимсиз меҳнат қилинди.
Олот тумани “Опшоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Гулистон қишлоғи 79-уйда яшовчи фуқаро Фазолат Ҳаитова, Қоракўл туманидаги “Хўжалар” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Хўжалар кўчаси 2-уйда яшовчи Тўхтагул Сафарова, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Темир йўл кўчаси 5-уйда яшовчи Зебо Тўраевалар уйларининг том қисмларини таъмирлашда ёрдам беришни сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича узлуксиз ишлайдиган 1211 рақамли “Ишонч телефони” (Call center) хизматига қилган мурожаатлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Уларнинг хонадонларини том қисмини таъмирлаш учун зарур бўлган шифер, профнастил, тахта ва бошқа қурилиш материаллари етказиб берилди.
Матбуот хизмати