Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Ҳар йили мустақиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш гўзал анъанага айланди. Бу  шиорлар бутун жамиятнинг мақсад-муддаосини, орзу-истакларини, фикрлар умумийлигини ўзида жамлаган. Халқларимизни ягона мақсад йўлида бирлаштирадиган ва янги зафарларга йўналтирувчи  кучга айланган.  Синовли кунлар ортда қолаётганлигига  ниятлар қилаётган халқимиз қалбида ҳаяжон, кўзларида қувонч, бугунги кунга шукроналик туйғуси жўш урмоқда. Юртимиз чиройига чирой қўшаётган  катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, янгидан қурилаётган болалар боғчалари, замонавий типда қайта қурилаётган мактаблар, айниқса туманимиз марказида қурилган ҳарбийлар боғи, ”Мотамсаро она” ҳайкали мажмуаси ва кўплаб аҳолига хизмат кўрсатадиган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш иншооатлари туман аҳолисига ўзгача завқ бағишлаб, улар қалбига фахр-ифтихор туйғуларини уйғотмоқда.

Бугун ҳар биримиз она Ватан мустақиллигини нақадар қадрли эканлигини, Ўзбекистондек юрт ягона эканлигини  чуқур ҳис қилиб турибмиз. Истардимки,  истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин.

 

 

Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси туман кенгаши раиси

М.Элмуродов

Print Friendly, PDF & Email